Бугун, 2023 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси доирасида, Осиё таррақиёт банки кўмагида, Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан “Энергетика соҳасида гендер тенглик” мавзусида семинар-тренинг Энергетика вазирлиги биносининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида гендер тенгликни таъминлаш масалалари билан шуғулланувчи маслаҳат кенгаши тузилган. Маслаҳат Кенгашининг асосий мақсади — “Ўзбекистон МЭТ” АЖ фаолиятида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратилишини кафолатлаш, таҳлил қилиш, жинси бўйича бевосита ва билвосита камситилишини бартараф этиш ҳисобланади.
Халқаро молия институтлари (ХМИ) маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг инвестиция лойиҳалари доирасида гендер сиёсати талабларига мувофиқ чора-тадбирларни амалга оширилиши таъминланмоқда.
Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган “Магистрал электр тармоқларни модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси” доирасида амалга оширилиши зарур бўлган Республиканинг 7 та вилоятида 344,75 км узунликдаги юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини модернизация қилиш ва 4 та “Файзобод”, “Зафар”, “Оби-ҳаёт”, “Зарафшон” подстанцияларда модернизация ва қайта қуриш ишларини олиб бориш ишларини амалга оширишда 30% дан кўп аёл ходимларни жалб қилиш назарда тутилган.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, гендер тенгликка эришишда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада кучайтириш, шу орқали оилани мустаҳкамлаш, юқори интеллектуал даражадаги ёш авлодни вояга етказиш, келажак барқарорлигини таъминлашнинг гарови ҳисобланади.
✍️ Феруза Хаджимуратова, "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ижро интизоми назорати бўлим бошлиғи, Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раҳбари
https://t.me/minenergy_uz/8809
https://uza.uz/uz/posts/energetika-kompaniyalari-gender-markazlari-salohiyati-oshiriladi_513400
https://t.me/mtrkuzofficial/163128
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати