⚡️ БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали бош муҳандиси лавозими.
❗️ТАЛАБЛАР: Олий маълумотли; Энергетика тизимида камида 5 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши ва раҳбарлик лавозимида ишлаган бўлиши лозим; Камида 5 йил иш стажига эга бўлиши керак; Ўзбек (давлат) тили ва рус тили мукаммал билиши зарур.
‼️ ТАЛАБЛАР: “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизликни техникаси қоидалари”ни, “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари”ни, “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари”ни, “Ягона электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси қонуни, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим. Бундан ташқари, “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизликни техникаси қоидалари”га асосан V гуруҳ тоифасига эга бўлиши талаб этилади.
Шунингдек, 220 кВ кучланишли подстанция электр қурилмаларида алмаштириб-ёқиш операцияларини амалга ошириш тажрибасига эга бўлиши керак; 35–110–220 кВ кучланишли электр қурилмаларда амалий иш тажрибасига эга бўлиши, яъни бажариладиган жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини режалаштириш, олиб бориш, реле ҳимояси ва автоматика қурилмаларининг ишлаш принципларини билиш ва эксплуатацияда қўллаб олиши; Электр тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган авариявий режимларда тезкор тиклаш ва мувофиқлаштириш ишларини амалга ошириш тажрибасига эга бўлиши лозим.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Mурожаат учун: 71-236-6615.
kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
✔️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
✔️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати