Лойиҳалар
«3 та 167 МВА трансформаторли 500/220 кВ ли «Олтинсой» подстанцияси қурилиши» лойиҳаси
  • 02.07.2020
  • 1111

   «3 та 167 МВА трансформаторли 500/220 кВ ли «Олтинсой» подстанцияси қурилиши» лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган «Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали 2019–2030 йилларда электроэнергетика соҳасида йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш дастури»га асосан амалга оширилмоқда.

   Сурхондарё вилоятининг аҳолиси ва саноат корхоналарининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш, қўшни Афғонистон Ислом Республикасига электр энергияси экспортининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда электр таъминоти салоҳиятини кучайтириш нақадар муҳим кўрсаткич ҳисобланади.

   Лойиҳанинг қиймати 98,0 млн. АҚШ доллари ҳисобида бўлиб, у 2020–2023 йиллар давомида амалга оширилади. Лойиҳа Жаҳон Банки томонидан молиялаштирилади.   500/220 кВ ли «Олтинсой» подстанцияси қурилиши учун Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани, Карсагон маҳалласидан ер майдони танланди. Айни пайтда лойиҳалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»  АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>