Канада 2027 йилгача дунёдаги илк микромодулли ядро реакторини барпо этади. Реактор Чок-Ривер қишлоғидаги «Canadian Nuclear Laboratories» маркази ҳудудида қурилади.
Ўрнатиш эвазига мамлакат шимолидаги чекка ҳудудларни энергия билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Битта асосий мини-реактор 20 йил давомида 5000 кишини энергия билан таъминлашга қодир. Биринчи микромодулли реактор юк машинаси ҳажмидаги 90 та қисмдан йиғилади.
Манба: https://t.me/clearenergy/2085
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати