Янгиликлар
Муборак иссиқлик электр марказида қуввати 1,2 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
  • 17.07.2023
  • 176

Электр марказида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида қуввати 1,2 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилди.

Станциянинг умумий майдони 1,3 гектарни ташкил этади. Ушбу станцияга 1780 тадан ортиқ қуёш панеллари ўрнатилди.

Мазкур станция фойдаланишга топширилиши натижасида марказда йилига қўшимча 2,7 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Бунинг эвазига йилига 500 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/8394

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>