ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ: Яна ғалладан бўшаган ерлар ёқиб юборилгани хабар қилинди
  • 06.07.2023
  • 161

5 июль куни Пискент туманидаги «Учқун агробизнес» фермер хўжалигига тегишли 9,2 гектар ер майдонидаги ғалладан бўшаган сомонпоя қолдиқлари ёқиб юборилгани сабабли табиатга 17,4 млн сўм зарар етди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, бошқарма масъуллари жойига чиқиб ҳолатни ўрганган. Ҳозирда аниқланган ҳолат бўйича соҳа ходимлари суд органига тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмоқда. Аниқланишича, воқеа оқибатида табиатга 17 млн 433 минг сўм зарар етказилган.

Июнь ойида Тошкент вилоятида яна бир шу каби ҳолат кузатилганди. Ғалладан бўшаган 11,6 гектар майдондаги сомонпоя қолдиқлари ёқилгани сабабли дала четидаги дарахтлар шикастланган. Тупроқ унумдорлигига 24,6 млн сўм, ўсимлик дунёсига 16,8 млн сўм зарар етган. Фермер жаримага тортилган. Экология вазирлиги сомонпоя қолдиқларини ёқмасликка чақирмоқда, дейилади хабарда.

Манба: FERMER канали:
@fermer_uzbekistan

https://t.me/fermer_uzbekistan/4746

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>