МҲХС
Акциядорлик жамиятининг 2022 йил учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” МЧЖ халқаро компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди
  • 03.07.2023
  • 322

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Молиявий ҳисобот халқаро стандартларини жорий қилиш бўлимининг 2022 йил учун МҲХС талабларига мувофиқ тузилган консолидациялашган (жамланма) молиявий ҳисоботларини Халқаро аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича маълумот.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4611-сонли Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Исакулов Дадажон Айнақулович олиб бораётган кенг кўламли ишлар натижасида жаҳондаги йирик тўртта аудитор-консалтинг компанияларидан бири ҳисобланган “Ernst & Young” МЧЖ компанияси томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2019–2021 йиллардаги ҳисоботи учун ижобий аудиторлик хулосалари берилган эди.

2022 йил якунлари бўйича “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда тўлиқ жорий қилиш ҳамда уни аудитдан ўтказиш бўйича энергетика тармоғидаги корхоналар миқёсида биринчилардан бўлиб ижобий аудиторлик хулосасини олди ва яна бир ютуққа эришди.

“Ernst & Young” МЧЖ аудиторлик компанияси мутахассислари томонидан МҲХС асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботни аудитдан ўтказиш йўналишидаги ишлар 2022 йилнинг апрель ойидан бошлаб жорий йилнинг июнь ойи якунига қадар бўлган даврни қамраб олди.

Шуни таъкидлаш жоизки, МҲХС асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботлар бўйича кетма-кет тўрт йил давомида қўлга киритилган ижобий аудиторлик хулосаси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан кейинги ютуқларга эришиш, шу жумладан халқаро кредит рейтинги қўлга киритилиши учун муҳим қадам бўлиб ҳисобланади.

✍️ Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш бўлими

Эътиборингизга Ахборот хизмати томонидан эълон қилинган мавзуга тааллуқли маълумотномалар ҳаволасини тақдим этамиз:

02.07.2022 — “Ўзбекистон МЭТ” АЖ 2021 йил учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича Ernst & Young'дан ижобий хулоса олди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2510

21.02.2022 — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати «ЙИЛ САРҲИСОБИ» рукни остида эълон қилинган ҳисоботлар якунланганини маълум қилади

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2000

08.02.2022 — 2021 йил сарҳисоби. 13-сонли: «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш бўлими: Халқаро аудиторлик ташкилотидан “ижобий аудиторлик хулосаси” олинди»

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1953

24.01.2022 — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2019–2020 йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1858

30.12.2021 — Энергетика вазирлиги: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2019–2020 йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди

https://minenergy.uz/uz/news/view/1691

31.12.2021 — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2019–2020 йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди

https://kun.uz/81493260

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>