ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
daryo.uz — Тошкентдаги трансформаторларнинг 37 фоизи 40 йилдан бери ишлаётгани маълум қилинди
  • 22.06.2023
  • 186

Фото: “Дарё”

Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоқларининг қарийб чорак қисми ва юқори кучланишли подстанциялардаги трансформаторларнинг 37 фоиздан ортиғи 40 йилдан зиёд вақтдан буён ишлаб келмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати “Дарё”га маълум қилди.

Қайд этилишича, бугунги кунда Тошкент шаҳрининг энергия таъминоти тизимига 152 та трансформатордан иборат 82 та подстанция киради. Шунингдек, тўрт мингтадан кўп электр таъминоти корхонаси ва уч мингдан ортиқ истеъмолчилар балансидаги трансформатор пунктлари ҳамда қарийб 8,5 минг километр узунликдаги электр тармоқларини ҳам ўз ичига олади.

“Подстанциялардаги 56 та трансформатор ва 1 минг 883 километр узунликдаги электр узатиш линиялари 40 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб турибди. Подстанциялардаги трансформаторларнинг 36 фоиз ҳамда электр узатиш тармоқларининг 24 фоизи 25 йилдан 40 йилгача бўлган даврда эксплуатация қилинмоқда”, — дейилади манба ахборотида.

Аввалроқ сўнгги 6 йилда Тошкент шаҳрида энергия истеъмоли ҳажми 30 фоизга ўсгани хабар қилинганди.

Манба: https://daryo.uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>