Янгиликлар
uzbekistonmet.uz — Қуёш панеллари ички эҳтиёжни таъминлаш билан бирга туман электр таъминот корхонаси тармоғига ҳам электр энергияси узатмоқда
  • 21.06.2023
  • 318

Аввал хабар берганимиздек, 2022 йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида иқтисодий тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида  қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 48-баёнида белгиланган топшириқлар ижроси ўз вақтида таъминлаш мақсадида, «Ўзтехсаноат» уюшмаси биносида ўтказилаётган қайта тикланувчи энергия манбаларини кўргазмаси эришилган келишувларга биноан, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ  Solar Nature корхонаси билан 28 та объектга 500 кВт қувватли қуёш панели ўрнатиш бўйича умумий қиймати 5,0 млрд. сўмлик шартнома имзоланган эди.

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2598

Айни патда умумий қуввати 590 кВт бўлган кичик фотоэлектр станциялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти энергетика объектлари ҳамда маъмурий бинолари томига ўрнатилган қуёш панеллари ички эҳтиёжни таъминлаш билан бирга туман электр таъминот корхонаси тармоғига ҳам электр энергиясини узатмоқда (сотмоқда).

Мисол учун, «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали маъмурий биносига 30 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилган бўлса, Филиал таркибидаги 500 кВ кучланишли «Лочин» подстанциясига 30 кВт, 220 кВ кучланишли «Бобур» подстанциясига 10 кВт  қувватга эга муқобил энергия манбаси ўрнатилган.

Худди шундай, «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали маъмурий биносига 50 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, Филиал таркибидаги 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясига 20 кВт, шунингдек, «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали автотураргоҳ биносига 20 кВт қувватли, Филиал таркибидаги 220 кВ кучланишли «Чирчиқ» подстанциясига 30 кВт, «Нурли замин» маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган тарғибот-ташвиқот маскани сифатида фойдаланиладиган фотоэлектр станциясида 40 кВт қуёш панеллари ўрнатилган.

Шу тариқа, «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали маъмурий биносига 30 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, Филиал таркибидаги 220 кВ кучланишли «Қарши» подстанциясига ҳам 30 кВт қувватга эга «яшил энергия» манбаси ўрнатилган.

Рўйхатни қуйидагича давом эттирамиз: «Бухоро МЭТ» филиалига 30 кВт, «Жиззах МЭТ» филиалига 10 кВт, «Наманган МЭТ» филиалига 20 кВт, «Навоий МЭТ» филиалига 20 кВт, «Самарқанд МЭТ» филиалига 30 кВт, «Сурхондарё МЭТ» филиалига 30 кВт, «Сирдарё МЭТ» филиалига 20 кВт, «Фарғона МЭТ» филиалига 40 кВт, «Хоразм МЭТ» филиалига 30 кВт, «Қорақалпоғистон МЭТ» филиалига 20 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, Акциядорлик жамиятининг марказий аппаратида эса 50 кВт қувватли кичик фотоэлектр станцияси фаолият юритмоқда.

Ҳозирги кунга қадар ўз истеъмолимиздан ортган 129,2 минг кВт•соат электр энергияси туман электр тармоқларига узатилган (сотилган).

Шу ўринда бир жиҳатни алоҳида таъкилаш лозимки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти энергетика объектлари ҳамда маъмурий биноларида 12 та, умумий сиғими 1800 литр бўлган қуёш сув иситиш коллекторлари ўрнатилган бўлиб, юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи энергетиклар беминнат иссиқ сув манбаидан ҳам самарали фойдаланишмоқда.

Мутахассислар юқорида санаб ўтилган қуёш панеллари бир йил давомида Акциядорлик жамиятнинг электр энергия истеъмолини 1 080,0 минг кВт•соатга тежашга имкон беришини тахмин қилишган эди. Айни пайтда бу кўрсаткич бирмунча ошди ва Акциядорлик жамияти тасарруфидаги бино-иншоотларда ўрнатилган кичик қуёш электр станциялари умумий ҳисобда хўжалик эҳтиёжи учун сарфланаётган электр энергияси сарфини қарийб 35–40 % га қисқартириб, куннинг маълум бир пайтида электр энергетика умумтармоғига ҳам электр энергияси сотишга муваффақ бўлмоқда.

Айни пайтда мутахассислар махсус сайт саҳифалари орқали қуёш панеллари иш фаолиятини онлайн кузатиш, зарурият туғилганда «яшил энергия» манбасига турли сервис хизматларини кўрсатиш орқали самарадорлик кўрсаткичларини оширишлари мумкин. Қизиқ томони шундаки, қуёш панеллари иш фаолиятини мониторинг этиш электрон дастурида энергетиклар бир кунда, шартли равишда, қанча дарахт новдаси ўтқазгани, ёки қанча кўмир тежалгани, ёки қанча углерод оксид газлари пайдо бўлишининг олди олингани тўғрисидаги тақрибий рақамларни мониторинг қилиб бориш имконияти мавжуд. 

Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ходимларининг яшаш жойларида намуна тариқасида ўрнатиш графигига асосан 20 нафар ходимлар хонадонида қуввати 73,5 кВт бўлган қуёш панели ва қуёш сув иститиш қурилмаларини ўрнатиш бўйича шартномлар имзоланган. 2022–2026 йиллар давомида босқичма-босқич хўжалик истеъмолини тўлиқ қайта тикланувчи энергия манбаларига, яъни «яшил энергия»га ўтиш кўзда тутилган.

Магистрал электр тармоқлари филиалларининг маъмурий бинолари томига қуёш панеллари ўрнатилмоқда https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2598

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/13379

«Самарқанд МЭТ» филиалининг маъмурий биносига 30 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилмоқда https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2801

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/14451

«Фарғона МEТ» филиалининг маъмурий биносига 40 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилмоқда https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3098

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/15702

«Наманган МEТ» филиалининг маъмурий биносига 20 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилмоқда https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3114

 https://t.me/uzmetaxborotxizmati/15745

«Тошкент шаҳар МЭТ» филиали: кичик фотоэлектр станцияси ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилмоқда https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3280

Андижон магистрал электр тармоқлари филиали биносига 30 кВт қувватли қуёш электр станцияси ишга туширилди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3096

КИЧИК ҚУЁШ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ: «ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ» ТАРҒИБОТИ, ЎҚУВ-СИНОВ МАЙДОНИ, КОРЕЯ ЭНЕРГЕТИКА АГЕНТЛИГИНИНГ БЕМИННАТ ТУҲФАСИ

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/786

 

Қизиқарли маълумот: Қуёш тизимларининг иккита асосий тури мавжуд: On-Grid ва Of-Grid

 

Хўш, уларнинг фарқи нимада?

On-Grid —  инвертор ёрдамида альтернатив электр энергияси манбаи умумий электр таъминоти тармоғига уланган ва параллель равишда ишлайдиган тизим. Бундай тизимли электр ускуналари захира қувватига эга тизимга нисбатан арзонроқ, чунки у фақат қуёш панеллари ва тармоқ инвертери жиҳозларини ўз ичига олади.

Of-Grid — муқобил электр энергияси манбаи ташқи шаҳар тармоғига эга бўлмаган тизим. Қуёш панеллари фотоволтаик модуллардан, заряд бошқарувчисидан, батареялар тўпламидан ва инвертордан иборат. Заряд бошқарувчиси ва инвертор орқали қуёш панеллари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси истеъмолчиларга етказиб берилади. Қуёшли кунларда истеъмолни таъминлаш учун керак бўлгандан кўра кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқарилади ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр қуввати батареяларда тўпланади.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>