Тошхўжаев Ҳасан Жавлонович — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Ҳасан Тошхўжаев меҳнат фаолияти давомида “Қишлоқ ҳаёти” ижтимоий-иқтисодий газетасида, “Халқ сўзи” – “Народное слово” газеталари таҳририятида турли лавозимларда фаолият юритган. 2019 – 2020 йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, шунингдек, “Ўздавкарантин” инспекцияси Ахборот хизмати бош мутахассиси, Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш агентлиги Ахборот хизмати етакчи мутахассиси лавозимларида меҳнат қилган. Тайинловга қадар у Халқаро пресс-клубнинг Мониторинг ва таҳлил бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/8132
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати