2020 йил ёз ва куз-қиш мавсумида Наманган вилоят аҳолиси ҳамда иқтисодиёт тармоқларини сифатли ва ишончли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида «Наманган МЭТ» филиали ишчи-ходимлари қуйидаги ишларни амалга оширмоқдалар:
1. 2020 йил жорийдан таъмирлаш иш режасига киритилган, асосий объектларни ташқи электр таъминоти мустаҳкамлигини оширувчи муҳим бўлган «Орзу» ва «Обиҳаёт» подстанцияларини боғловчи 220 кВли «Л-Обиҳаёт» ҳаво тармоғининг 19 километр узунликдаги қисми, яъни 1–65-рақамли таянч устунлари оралиғи ҳамда «Ангрен ИЭС» ва 220/110/10 кВ «Обиҳаёт» подстанцияларини боғловчи, стратегик аҳамиятга эга бўлган 220 кВли «Л-25-О» ҳаво тармоғининг 20,1 километр узунликдаги қисми, яъни 165–225-таянчлар оралиғи тубдан таъмирланди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, филиал томонидан амалга оширилган ишлар 2020 йиллик режага киритилган жорий таъмир амалиёти 100% га бажарилди, дегани.
2. «Наманган МЭТ» филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВли «Сардор» подстанциясида 2020 йил тубдан таъмирлаш режасига киритилган 110 кВ ли ячейка Косон-1 ва Косон-2лардаги «ВВН-110» русумли ҳаволи ўчиргичлар тўлиқ тубдан таъмирланиб, ишга қўйилди. Ушбу подстанция бўйича 2020 йил йиллик иш режаси ҳам тўлиқ бажарилди.
3. Филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВли «Оби-хаёт» подстанциясида 2020 йил тубдан таъмирлаш режасига киритилган 110 кВ ли ячейка Олмоссой-1 ва Олмоссой-2 ҳамда 110 кВ ли ячейка Ғурумсаройнинг «ВВШ-110» русумли ҳаволи ўчиргичлари тўлиқ тубдан таъмирланиб ишга қўйилди.
4. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ нинг 2020 йил 28 майдаги ХБ-103-сонли кўрсатмаси, яъни ёз мавсумида электр қурилмаларнинг мустаҳкам ва ишончли ишлашини таъминлаш бўйича «Наманган МЭТ» филиали тасарруфидаги подстанцияларда мавжуд автотрансформаторларининг совитиш тизимлари қайта назоратдан ўтказилди. Айни пайтда аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Шу билан бирга, подстанциялардаги ҳаволи ўчиргичларни ҳаво билан таъминлаб берувчи компрессорлари ҳам таъмирланмоқда.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати