Мурожаат эгаси: Асадуллаeв Лутфулла, Жиззах вилояти.
Электрон почта: gulmiraasadullaeyva81@gamel.kom
Мурожаат мазмуни: Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, “Маржонбулоқ” ШФЙ, Шароф Рашидов номидаги маҳалла 2021 йилда “Обод маҳалла” дастурига тушиб, 30 та бетон таянч устуни (“столба”) ва 1 та трансформатор ажратилган, деб айтилган эди. Энди эса “эртанги квартал ва яна эртанги квартал”, деб Ғалаорол тумани электр тармоқлари корхонаси мутахасислари фуқароларни сарсон қилмоқда. Орадан мана бир йил-у 4 ой ўтди. Ҳалигача натижа йўқ. Оддий фуқораларнинг мурожаатига панжа ортида қарайди, манзилга келиб ўрганмайди. Сабаби, бизнинг маҳалла туманимиз марказидан 25 километр узоқликда бўлиб, фуқаролар сарсон... Амалий ёрдам бершингизни сўраб қоламиз.
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Лутфулла Асадуллаeв, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати ҳамда Жиззах вилотияти ҳокимлиги матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79
Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/19605
“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23
Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
• het.uz – расмий веб-сайти
• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
• Call centre: 1154
• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.
• Call centre: 1154
• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
ЖИЗЗАХ ҲУДУДИЙ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ» АЖ |
|
Қабул вақти: |
сешанба, пайшанба соат 17:00 дан 20:00 гача. |
Манзил: |
Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Боғзор кўчаси, 60-уй. |
Tel.: |
(0372) 222-37-56 |
Faks: |
(0372) 222-37-56 |
Веб-сайт: |
www.jizzaxhetk.uz |
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати