«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади! Бўш иш ўрни: Реле ҳимояси ва автоматика бўлими мутахассиси лавозимига.
ТАЛАБЛАР:
♦ Маълумоти: олий маълумотли;
♦ Иш тажрибаси: Энергетика тизимида камида 5 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши, РҲА ва АҚА етакчи муҳандиси лавозимларида камида 3 йил ишлаган бўлиши керак;
♦ Иш стажи: Энергетика тизимида камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши;
♦ Тилларни билиши: давлат тили ва рус тили мукаммал, инглиз тили қисман билиши зарур;
♦ Қўшимча талаблар: “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизликни техникаси қоидалари”ни, “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари”ни, “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари”ни, “Ягона электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, шунингдек, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим.
♦ “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизликни техникаси қоидалари”га асосан IV гуруҳга эга бўлиши керак.
♦ 6–500 кВ кучланишли электр ускуналарининг РҲА ва АҚА қурилмаларида амалий иш тажрибасига эга бўлиши, ушбу қурилмаларда мустақил ишлай олиши, яъни бажариладиган жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини режалаштириш, қабул қилиш ва бошқариш, подстанциядаги РҲА ва АҚА қурилмаларининг ишлаш принципини ва конструктив қисмини билиш ва эксплуатацияда қўллай олиши лозим;
♦ Янги ишга туширилаётган энергетика тизим объектларининг ишчи лойиҳаларини РҲА ва АҚА қисми билан мустақил ишлай олиши.
♦ 6–500 кВ кучланишли электр ускуналарининг РҲА ва АҚА қурилмаларида эксплуатация ишларини назорат қилиш, бажариладиган жорий ва мукаммал таъмир ишларини ҳажмини аниқлаш, билиш ва тажрибада қўллай олиши керак.
♦ Компьютер саводхонлиги (мукаммал): Microsoft office (Excel, Word, Power Point) дастурларида ишлашни мукаммал билиш лозим.
⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25
⇒ Онлайн резюме: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume
❇ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz info@uzbekistonmet.uz
ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:
♦ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;
♦ Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;
♦ Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).
ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3441
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати