Бўш иш ўрни: ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ГУРУҲИ ҲИСОБЧИСИ ЛАВОЗИМИ.
ТАЛАБЛАР:
► Маълумоти: Олий маълумотли;
► Иш тажрибаси: Бухгалтерия соҳасида камида 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши, ҳисобчи лавозимида ишлаган бўлиши;
► Тилларни билиши: Давлат тили ва рус тилларни мукаммал билиши зарур (инглиз тилини билиш устунлик беради);
Қўшимча талаблар:
♦ Соҳага талуқли бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари; Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойшларидан хабардор бўлиш;
♦ Бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (БҲМС);
♦ Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини (МҲХС);
♦ Банк, молия, солиқ ва божхона органлари билан бевосита ишлаш тажрибаларига эга бўлиш;
♦ Таъминотчилар, пудратчилар, буюртмачилар, истеъмолчилар, шунингдек кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-китобларни юритишни ва ташкилотлар билан ўзаро таққослаш далолатномалари тузишни, молиявий фаолият ҳисоботларини ўз вақтида тайёрлаш, бирламчи ҳужжатларни қабул қилиш ва назоратини амалга оширишни ва бошқалар.
► Компьютер саводхонлиги (мукаммал): Microsoft office, 1С, Е-Контракт, Didox дастурларида ишлашн мукаммал билиш лозим.
⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25
⇒ Онлайн резюме: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume
❇ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz info@uzbekistonmet.uz
ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:
♦ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;
♦ Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;
♦ Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати