Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 28.04.2023
  • 261

⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ: Электр тармоқларига уланиш бўлими мутахассис лавозими.

ТАЛАБЛАР:

• Маълумоти – олий;

• Иш тажрибаси: Энергетика тизимида камида 5 йиллик самарали иш стажига ҳамда 110–500 кВ кучланишли электр тармоқларини эксплуатация қилиш бўйича тажрибага эга бўлиши;

• Тилларни билиши: Давлат тили ва рус тилини мукаммал билиш;

• Алоҳида талаб: “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техника қоидалари”ни, “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари”ни, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги 2020 йилда тасдиқлаган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини, энергетика соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларни мукаммал билиши лозим;

• Компютерда Microsoft office (Excel, Word, Power Point) ва “Avtokard” дастурида ишлашни билиши керак;

• Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида” 2009 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-225-сонли Қонунига; Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” 2016 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-410-сонли Қонунига; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил  26 декабрдаги 1050-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр тармоғи хўжалиги обектларини муҳофаза қилиш қоидалари”га;  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил  22 июлдаги 610-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субектларини ягона электр энергетика тизимига улаш регламенти”га; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021йил 31августдаги 555-сонли қарори билан тасдиқланган “Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га таяниб иш юритиш билиши лозим.

 

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

 

 ❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

 

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Онлайн резюме https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume

 

Электрон почта:

kadr_nes@uzbekistonmet.uz

info@uzbekistonmet.uz

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati
 

>