ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
minenergy.uz — Қорақалпоғистонда 200 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича тендернинг иккинчи босқичи бошланди
  • 11.04.2023
  • 203

Қорақалпоғистон Республикасида 200 МВт қувватга эга шамолдан электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда энергия сақлаш тизими (аккумулатор) лойиҳасини амалга ошириш учун инвестор танлаш бўйича тендернинг Таклифлар сўрови ( RFP ) босқичи бошланди.

Тендерда ғолиб бўлган иштирокчи шамол ва аккумулаторларни молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қурдириш, ишлатиш, техник хизмат кўрсатиш ва шартнома муддати охирида станцияни қолдириб кетиш ёки  бузиб, ерни асл ҳолига қайтариши лозим бўлади.

Станция Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида қад ростлайди.

Тендернинг бу босқичида биринчи босқичдаги саралашдан ўтган компаниялар ўзларининг техник, тижорий ва тариф таклифларини тақдим этишади (иштирокчилар рўйхати алифбо тартибида):

1. Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar (БAA)

2. ACWA Power Company (Саудия Арабистони)

3. Concord New Energy Group Limited (Гонконг)

4. China Datang Overseas Investment Co. Ltd. (Хитой) va Goldwind International Holdings (НК) Limited (Гонконг) kompaniyalari konsorsiumi

5. EDF Renouvelables S.A. (Франция)

6. Eksim Enerji Anonim Şirketi (JSC Eksim Enerji) (Туркия)

7. ReNew Vyan Shakti Private Limited (Ҳиндистон)

8. Universal Energy Co. Ltd. (Хитой)

9. Voltalia SA (Франция)

Танлов иштирокчилари ўз таклифларини 2023 йил 29 июль, Тошкент вақти билан соат 18:00 гача тақдим этишлари сўралади. Лекин танлов давомида иштирокчиларнинг мурожаатларига кўра, муддат ҳаммага узайтириб берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/2733

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>