«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали қуйидаги бўш иш ўринларига суҳбат орқали ишга таклиф этади:
1️⃣ Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида янги қурилаётган 220 кВ кучланишли "Сарой" подстанциясига подстанция бошлиғи;
2️⃣ 220 кВ кучланишли "Сарой" подстанциясига 5 нафар навбатчи муҳандислар.
❗️ Ишга кириш юзасидан мурожаат қиладиган номзодларга қўйиладиган талаблар қуйидагича:
Подстанция бошлиғи лавозимига:
"Сарой" подстанциясига яқин манзилларда яшовчи, олий маълумотли, ягона электр энергетикаси тизими корхоналарида раҳбар лавозимида камида 5 йил ишлаган бўлиши шарт;
Навбатчи муҳандис лавозимига:
"Сарой" подстанциясига яқин манзилларда яшовчи, олий маълумотли, ягона электр энергетикаси тизими корхоналарида диспетчер ёки тезкор диспетчер вазифасида камида 3 йил ишлаган; иш тажрибасига эга бўлиши шарт.
✔️ Юқорида қайд этилган лавозим бўйича ишга кириш юзасидан мурожаат қиладиган номзодларга қўйиладиган талаблар қуйидагича: мутахассислик бўйича дипломга эга бўлиши, соҳа йўналишида иш тажрибасига эга бўлиши шарт.
✔️ Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари ҳам назарда тутилган) белгиланган.
☎️ Мурожаат учун телефон: +998-74-224-49-91; +998-74-228-40-59.
Манзил: Андижон шаҳри, Гидроэлектрстанция кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: “Акмал-фарм” ишлаб чиқариш базаси.
Электрон почта: andijon@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати