Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Комиссия) Электр энергиясининг хусусий ишлаб чиқарувчилари билан ишлаш бўлими етакчи мутахасис лавозимига танлов эълон қилинади.
Лавозим вазифалари:
► Хусусий электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар билан ишлаш, ўзаро тузилган шартнома шартлари бажарилишини таъминлаш ва ҳисоботларни юритиш;
► Соҳага хусусий инвесторларни жалб этиш, музокараларда иштирок этиш;
► Хусусий инвесторлар томонидан қуриладиган электр станциялар бўйича ўтказиладиган тендер савдоларини кузатиш, ғолиб компаниялар билан шартнома тузишга киришиш;
► Хусусий инвесторлар томонидан қурилаётган лойиҳалар бўйича мониторинг олиб бориш, Жамият зиммасига олинган вазифаларни бажарилишини таъминлаш.
Керакли кўникмалар ва малакалар:
♦ Энергетика соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси;
♦ Электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёнини пухта билиш;
♦ Инглиз тилини мукаммал билиш;
♦ Олий маълумотга эга бўлиш.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz/
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Youtube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати