Сана: 2023 йил 9 март
Давлат/ қарз олувчи: Ўзбекистон Республикаси
Лойиҳа номи: 52322-004/Электр узатиш тармоқларини такомиллаштириш лойиҳаси.
Амалга оширувчи ташкилот номи ва манзили:
Умид Тўраев, ЛАОГ раҳбари, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ
Давлат: Ўзбекистон Республикаси
Шаҳар: Тошкент
Кўча: Осиё кўчаси 42-уй
Почта индекси: 100 084
Телефон рақами: + 998 71 236-66-16
Электрон почта: negupmu.adb@gmail.com вa negupmu.adb@uzbekistonmet.uz
Лойиҳа тўғрисида қисқача маълумот:
Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида электр узатиш тармоқларини такомиллаштириш лойиҳасини молиялаштириш мақсадида ўзаро англашинув меморандуми имзоланган бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикасининг 7 та вилоятида (Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд ва Навоий) умумий узунлиги қарийб 358 км бўлган юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда 4 та 220 кВ кучланишли “Файзобод”, “Зафар”, “Оби-ҳаёт” ва “Зарафшон” подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилади.
Амалга оширилувчи ишларнинг қисқача тавсифи:
1-пакет: Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида 3 та лотдан иборат юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, етказиб бериш ва ўрнатиш.
1-лот OCB/EPC/HVTL-01/1: Тошкент ва Фарғона вилоятларида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, етказиб бериш ва қуриш.
Тендер савдолари усули: OCB
Тендер тартиби: 1S1E
2-лот № OCB/EPC/HVTL-01/2: Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, етказиб бериш ва қуриш.
Тендер савдолари усули: OCB
Тендер тартиби: 1S1E
3-лот № OCB/EPC/HVTL-01/3: Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, етказиб бериш ва қуриш.
Тендер савдолари усули: OCB
Тендер тартиби: 1S1E
2-пакет: Ўзбекистоннинг 3 та вилоятидаги подстанцияларни лойиҳалаштириш, етказиб бериш ва қуриш.
Тендер савдолари усули: OCB
Тендер тартиби: 1S1E
Қўшимча маълумотлар олишни хоҳловчи Осиё тараққёт банкига аъзо давлатлар иштирокчилари юқорида кўрсатилган манзилга мурожаат қилишлари мумкин.
“ОТБ лойиҳалари” ЛАОГ
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati