Мурожаат эгаси: Ганджаев Атабек Каримович, Хоразм вилояти («Каримбой Отабек сервис» оилавий корхонаси номидан).
Электрон почта: ganjaevotabek00@gmail.com
Мурожаат мазмуни: Урганч шаҳридаги «Каримбой Отабек сервис» оилавий корхонаси томонидан почта орқали хат юборилганди. Бунда манзил Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 8-уй деб кўрсатилган. Республика почтасидан сўралса, 2023 йил 23 январь куни кўрсатилган манзилга етказилганлиги таъкидланди. Сиз томонидан хат келмаганлиги айтилмоқда. Юқорида кўрсатилган манзил «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти манзилими ёки манзили бошқами? Менга аниқ адресни беришингизни сўрайман....
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Атабек Каримович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда сўраган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг юридик ва жойлашув манзили Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй эканини маълум қиламиз. Бу ҳақда uzbekistonmet.uz веб-сайтининг “Биз билан боғланиш” рукнида (https://www.uzbekistonmet.uz/uz/pages/view/contact_us), «Компания ҳақида қисқача маълумот» рукнида (https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79) шунингдек, ижтимоий тармоқ саҳифаларида очиқ эълон қилинган.
Маълумот ўрнида: Сиз мурожаатда қайд этган манзил — Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 8-уй «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг юридик ва жойлашув манзили бўлиб, Сиз 4 маротаба турдош ташкилотга тааллуқли масалани «Ўзбекистон электр тармоқлари» акциядорлик жамияти расмий uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юбормоқдасиз. Бу галги мурожаатингиз ҳам маълумот ўрнида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
• het.uz – расмий веб-сайти
• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
• Call centre: 1154
• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79
Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/17590
“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати