Мурожаат эгаси: Ганджаев Атабек Каримович, Хоразм вилояти («Каримбой Отабек сервис» оилавий корхонаси номидан).
Электрон почта: ganjaevotabek00@gmail.com
Мурожаат мазмуни: Урганч шаҳридаги «Каримбой Отабек сервис» оилавий корхонаси раҳбари Джумагаддиева Мохира томонидан 2023 йил 19 январь куни акциядорлик жамияти раҳбарияти У.М.Мустафаев номига почта орқали хат юборилганди. Мурожаатга ҳалигача жавоб хати берилмади. Ўзбекистон Республикасида 2017 йил 15 августда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддасига асосан 15 кун муддатда жавоб хати берилиши кўрсатилган. Мен почта мурожаат қилганимда, акциядорлик жамиятига почта хизмати мурожаат хатимни 2023 йил 23 январь куни етказиб берган. Ҳозирги кунгача жавоб олинмаган. Жавоб бермайдиган бўлсангиз, мен Президент Администрацияси ҳамда Бош прокуратурага мурожаат қиламан! Қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда, белгиланган муддатларда жавоб беришингизни сўрайман...
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Атабек Каримович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
Эслатиб ўтамиз: Мурожаат мазмунида “акциядорлик жамияти раҳбарияти У.М.Мустафаев номига почта орқали хат юборилганди” дея қайд этилган ва У.М.Мустафаев «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси ҳисобланади. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Ишларни юритиш бошқармаси (Девонхонада) мурожаатчи «Каримбой Отабек сервис» оилавий корхонаси раҳбари Джумагаддиева Мохира томонидан 2023 йил 19 январь куни юборилган расмий хат қайд этилмаган.
Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
• het.uz – расмий веб-сайти
• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
• Call centre: 1154
• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79
Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/17577
“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23
Ахборот хизматидан изоҳ: Мурожаатчи Ганджаев Атабек Каримович Хоразм вилояти («Каримбой Отабек сервис» оилавий корхонаси номидан) муқаддам 2 маротаба “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги «Мурожаатлар» рукни орқали мурожаат қилган. Мурожаатларга тегишли тартибда жавоб берилиб, мазмуни турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизматига, шунингдек, Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига йўналтирилган. Маълум муддатдан сўнг “226/22. 229/22-рақамли мурожаатим Урганч шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди. Мен масъул ходимларга ўз миннатдорлигимни билдираман!” мазмунида мурожаат ҳам қайд этилган ва “Мурожаатлар билан ишлаш” тизимининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш мақсадида ушбу мурожаатлар мазмуни (бошқа юзлаб мурожаатлар қаторида) ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган, шу билан бирга uzbekistonmet.uz веб-сайтининг “Келиб тушган мурожаатлар” рукнида эълон қилинган. Батафсил маълумотлар қуйидаги ҳаволалар орқали:
28.12.2022 — Мурожаатчи: «Электр корхонасидан қазиш бўйича ҳеч ким маслаҳат сўрамаган, қурувчига электр корхонаси томонидан узилган кабель линияси кўрсатилмаган — муаммога ечим борми?!»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3293
06.01.2023 — Мурожаатчи: «Мурожаатим электр таъминоти корхонаси томонидан ижобий ҳал этилди. Мен масъул ходимларга ўз миннатдорлигимни билдираман!»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3304
Телеграм канали саҳифаларида: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/16733
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати