Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Филиалимиз ходимлари қишки пойабзал билан таъминланди. Лекин подстанция муҳандислари бундан мустасно. Нега?!»
  • 07.02.2023
  • 304

Мурожаат эгаси: J.......v S.....O.....vich, Қашқадарё вилояти.

Электрон почта: shburiyev99@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Мен «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалида фаолият юритаман. Филиалимиз ходимлари қишки пойабзал билан таъминланди. Лекин подстанция муҳандислари бундан мустасно. Фақат таъмирлаш бригадалари ва электр монтёрларига берилди. Менинг саволим шундан иборатки, қуйидаги тартиб «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан амалга оширилмоқдами ёки филиал томонидан? Дарвоқе, юртимизда кечган аномал совуқ ва ноқулай об-ҳаво шароитида қишки уст-бош кийимлардан эса хабар йўқ. Жавоб учун олдиндан раҳмат. 

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли исм-шарифини яширган ҳолда ўзини «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали ходимиман, дея таништириб, мурожаат йўллаган фуқаро J.......v S.....O.....vich, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз “аноним мурожаат” дея топилганига қарамай тегишли тартибда қайд этилиб, масъул бошқарма ва бўлим мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва мурожаатингизга жавоб сифатида қуйидаги жавоб матнларини ҳавола этамиз:

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ мутахассислари:

Жорий йилнинг 30 январь куни “Қашқадарё МЕТ” филиали ходими (маълумотлари яширинган) деб ўзини таништирган шахс томонидан “Ўзбекистон МЭТ” АЖ электрон манзилига йўллаган мурожаатига асосан қуйидагиларни маълум қиламиз: “Ўзбекистон МЭТ” АЖ филиали ишчи-ходимларига қишки пойабзал бериш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 16 мартдаги 12/Б-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Электр энергетика ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг Намунавий меъёрлари” талабларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилган. Маълумот ўрнида шуни маълум қиламизки, қишки (иссиқ астарли) махсус кийим мутахассисларга ҳар 3 йилда бир марта тарқатилиши назарда тутилган.

 

«Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» мутахассислари:

“Қашқадарё МЭТ” филиали тасаруфидаги 220–500 кВ кучланишли подстанцияларда хизмат кўрсатаётган ишчи-ходимларга 2022 йилда “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг жамоа шартномасига асосан кўрсатилган меъёр бўйича 370 комплект ип-газламали костюм, бош кийим ва футболка, 176 жуфт чарм пойабзал тарқатилди. Бундан ташқари, ҳаво линияси ишчи-ходимлари учун 43 дона иссиқ астарли махсус кийим (куртка) тарқатилган. Мурожаатчи аниқ фактларни баён қилса, масала атрофлича ўрганилади ва тегишли чоралар кўрилади.

Ахборот хизматидан қўшимча маълумот: uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали исм-шарифини яширган ҳолда ўзини «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали ходимиман, дея таништирган фуқаро J.......v S.....O.....vich томонидан юборилган мурожаат А–12-рақамли қайднома орқали қайд этилиб, раҳбарият кўрсатмасига биноан масъул бошқарма ва бўлим мутахассисларига ижро учун йўналтирилган ва мурожаатчига электрон почтаси орқали расмий хат кўринишидаги жавоб ҳам юборилади.

Агарда исмини сир тутган фуқаро (ходим) ўзини таништириб, “Электр энергетика ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг Намунавий меъёрлари” талабларига зид ҳолатларни аниқ фактлар билан келтирса, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан учун Ишчи гуруҳ тузилиб, масала атрофлича ўрганилиши, камчиликлар аниқланса, бартараф этилишини маълум қиламиз.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>