ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Андижон вилояти истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида юқори кучланишли янги подстанция ва электр узатиш тармоғи қурилмоқда
  • 01.02.2023
  • 214

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон, Балиқчи, Бўстон ва Улуғнор туманларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 220 кВ кучланишли “Янги Андижон” подстанцияси қурилмоқда. Подстанция жорий йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.  

Шунингдек, мазкур подстанция учун 14 км узунликда 2 та 220 кВ электр узатиш тармоғи ҳам қурилмоқда. Бугунги кунда тармоқнинг қурилиш ишлари 80 фоизга бажарилди.

Мазкур йирик лойиҳа Президентимизнинг 2021 йиль 12 июлдаги қарорига асосан амалга оширилмоқда.

 

Манба: https://t.me/minenergy_uz/7219

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>