Мурожаат эгаси: Усканов Дилшодбек Абдухолиқ ўғли, Фарғона вилояти.
Электрон почта: sshuhrat632@gmail.com
Мурожаат мазмуни: Мен Усканов Дилшодбек, ариза ёзишимдан мақсадим шуки, Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, «Халқ биз учун эмас, Биз халқ учун» ишлашимиз ва керакли шароитлар яратиб беришимиз керак. Бу гап кўп маротаба айтиб келинади. Шуни инобатга олиб, биз ёшлар кўп маротаба вилоят ҳокимлигига, Халқ қабулхоналарига, туман ҳокимлигига мурожаат қилиб чиққанмиз. Бизнинг бу мурожаатимизни жойига келиб тўлиқ ўрганиб чиқмасларидан “дастурга тушмайди ёки кейинги йилларга ўрганиб чиқамиз”, деб эътиборсиз қолдирмоқдалар.
Бизнинг маҳалламиз жуда қолоқ, жумладан “свет”ларимиз носоз, 1 дона 100–150 хўжалик фойдаланадиган трансформатордан 300 га яқин хўжалик фойдаланади. Бизни кўчага трансформатор ўрнатиб беришингларни сўрайман.
Маҳаллада ток 140–170 W, бундай токда ёшларимиз тадбиркорлик қилмоқчи бўлади. Токнинг носоз ва пастлигидан ҳеч нарса қила олмаслигини билиб, жуда кўп ёшлар Россияга ишлагани, ё бўлмаса кунлик ишларга чиқиб кетишади.
Мен ҳам ўз уйимда оилавий тадбиркорлик қилиш мақсадида 5 та тикув машинаси ўрнатдим. Мана, 3 ойдан буён “свет” пастлигидан ҳеч қандай иш қила олмаяпман.
Президентимиз Ш.М. Мирзиёев айтганидай, тадбиркорларини доимо қўллаб-қувватлашимиз, кенг имкониятлар яратиб беришимиз керак. Аксига олиб, бундай ишлар Учкўприк туманида оғзаки гап бўлиб қолмоқда. Бизнинг бу мурожаатимизга амалий ёрдам беришларингизни сўрайман...
Изоҳ: Мурожаат мазмунидаги ўнлаб имло хатолар тузатилди, мурожаат мазмунига таъсир этмаслик учун услубий хатолар деярли ўз ҳолича қолдирилди, “ток” дейилганда мурожаатчи кучланиш меъёрдан паст кўрсаткичда эканлигини ёзмоқчи бўлган — Ахборот хизмати.
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Дилшодбек Абдухолиқ ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79
Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/17367
“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23
Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
• het.uz – расмий веб-сайти
• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
• Call centre: 1154
• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати