Бугун 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 3 майда “Халқаро матбуот эркинлиги куни” деб эълон қилиш ва шу санада матбуот эркинлиги кунини нишонлаш ҳақида махсус резолюция қабул қилинган.
1994 йил 3 майдан буён ҳар йили ушбу сана дунё бўйлаб Жаҳон матбуоти эркинлиги куни сифатида нишонланади.
Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқлик сиёсати натижасида Ўзбекистонда журналистлар эмин-эркин фаолият юритиб, жамиятдаги ютуқларни кенг ёритиш асносида мавжуд муаммолар ҳақида ҳам баралла ёза олишмоқда. Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшишмоқда.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati