Қизиқарли хабарлар
Хитой дунёдаги энг кучли шамол турбинасини қурмоқда
  • 06.01.2023
  • 334

Шарқий Хитойнинг Фуцзян провинциясида дунёдаги энг катта қувват зичлигига эга денгизда шамол турбинаси қурилди. У 146 метрли марказий ўққа эга ва қувват зичлиги 16 мегаваттни ташкил этади.

Энг юқори шамол тезлигида турбина тўлиқ айланмадан кейин 34,2 кВт•с энергия ишлаб чиқариши мумкин. Йиллик электр энергия ишлаб чиқариш эса 66 млн.кВт•с. Бу кўрсатгич 36 минг хонадоннинг талабини қоплайди.

Станциянинг ишга туширилиши 22 минг тонна кўмирни тежаш ва атмосферага карбонат ангидрид газини чиқаришни 54 минг тоннага камайтириш имконини беради.

#шамолэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1782

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>