Ташқи қарз
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2022 йилда давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида ўзлаштирилган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА
  • 05.12.2022
  • 319

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида” 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли қарорига асосан 2022 йил давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари иштирокида умумий лойиҳа қиймати 1 128,8 млн доллар бўлган 8 та йирик инвестиция лойиҳа амалга оширилмоқда.

Юқорида келтирилган қарорга асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2022 йил январь-ноябрь ойлари давомида давлат ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан 52,2 млн доллар ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 52,4 млн доллар (режага нисбатан 100,4 фоиз) маблағ ўзлаштирилди.

✍️ Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>