Қизиқарли хабарлар
2022 йилда глобал СО2 эмиссияси 1% дан камроқ ортади
  • 30.11.2022
  • 365

Reuters агентлигининг хабар беришича, Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) ҳисоботига кўра, қайта тикланадиган энергия туфайли бу йил глобал СО2 эмиссияси 1 %дан камроқ ортади.

Глобал углерод чиқиндиларининг ўсишига энергия ишлаб чиқариш ва авиация соҳаси сабаб бўлмоқда, чунки пандемиядан сўнг ҳаво қатнови тикланишда давом этмоқда.

Йил охирида атмосферага чиқадиган карбонат ангидрид чиқиндилари деярли 300 миллион тоннага ортади ва 33,8 миллиард тоннани ташкил қилади. Ҳисоботда қайта тикланадиган энергия манбалари ва электр транспорт воситаларининг жорий этилиши иссиқхона чиқиндиларини қисқартиргани қайд этилган. Қуёш ва шамол энергияси глобал қайта тикланадиган электр энергия ишлаб чиқаришни 700 тераватт-соатдан (ТВт•с) кўпроққа оширди.

#буқизиқ

Манба: https://t.me/clearenergy/1726

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>