Қизиқарли хабарлар
Белоярск АЭСнинг БН-800 блоки тўлиқ қайта тикланувчи ёқилғига ўтди
  • 12.09.2022
  • 363

Белоярск АЭСнинг 4- энергия блоки режалаштирилган профилактик таъмирдан сўнг тармоққа уланди. Навбатдаги ядро ёнилғисини юклаш натижасида БН-800 тез реактори биринчи марта тўлиқ инновацион МОКС ёнилғисига ўтказилди.

Атом энергетикаси учун анъанавий бойитилган урандан фарқли ўлароқ, МОКС ёнилғи таблеткаларини ишлаб чиқариш учун хом ашё ВВЭР реакторларида фойдаланилган ядро ёнилғисини қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўладиган плутоний ва уран оксиди, яъни бойитиш саноатининг иккиламчи «қолдиқлари» деб аталувчи уран гексафторидини фторсизлантириш натижасида олинади.

МОКС ёнилғисидан фойдаланиш атом энергетикаси ёнилғи базасини ўн баробар ошириш имконини беради. Бундан ташқари, бошқа атом електр станцияларида фойдаланилган ядро ёнилғисига тегишли ишлов берилгандан сўнг БН-800 реакторида қайта ишлатилиши мумкин.

#атомэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1621

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>