Франциянинг Alstom компанияси дунёдаги биринчи Coradia iLint водород поездини ишга туширди. Унинг биринчи сафари Германияда ташкил этилди.
Энди йил охиригача Қуйи Саксонияда водородда ишловчи 14 та йўловчи поезди йўлга қўйилади.
Поезд ҳаракат жараёнида атрофга фақат буғ ва сув конденсатини чиқаради. Бир кг водород ёқилғиси 4,5 кг дизель ёқилғиси каби самаралидир. Поезд соатига 140 км/соатдан ошмайдиган тезликда ҳаракатланади. Ушбу тезлик йўналиш масофаси учун етарли ҳисобланади ва унинг қувват захираси 1000 км масофага етади.
Экологик тоза поэздлар ҳозирда Бремервердеда (Қуйи Саксония) ҳаракатланмоқда, кейинги манзил эса Франкфурт бўлиши кутилмоқда. Минтақа учун 27 та поезд аллақачон буюртма қилинган.
Манба: https://t.me/clearenergy/1617
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати