Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида” 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли қарорига асосан 2022 йил давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари иштирокида умумий лойиҳа қиймати 1 128,8 млн доллар бўлган 8 та йирик инвестиция лойиҳа амалга оширилмоқда.
Юқорида келтирилган қарорга асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2022 йил январь-июнь ойлари давомида давлат ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан 14,5 млн доллар ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 14,83 млн доллар (режа 102,3 % га бажарилди) маблағ ўзлаштирилди.
✍️ Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати