Қизиқарли хабарлар
Агар шамол турбинасини чақмоқ урса нима бўлади?
  • 30.08.2022
  • 689

Техасда (АҚШ) шамол турбинасини чақмоқ урди. Шамол турбиналари чақмоқларга нисбатан заиф жойлашган, чунки улар ландшафтдан баланд қилиб қурилади. Бунинг оқибатлари шамол турбинаси учун ҳалокатли бўлиши мумкин.

Чақмоқ уриши тахминан 30 000 ºС ҳароратда бўлиб бу одатда ёнғин содир бўлишига сабаб бўлади. Бундай кучнинг электр разряди шамол генераторининг электроникасини куйдиради. Аммо турбиналар кўпинча чақмоқлардан ҳимоя қилиш тизимлари билан жиҳозланган бўлади. Аниқланишича, парраклар хизмат муддати давомида ўртача 20 марта чақмоқ уришига бардош бериши мумкин.

 

#шамолэнергияси  #буқизиқ

Манба: https://t.me/clearenergy/1607

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>