Мурожаат эгаси: Алиева Сарвиноз Бахтиёр қизи, Тошкент шаҳар
Электрон почта: fozilxon.zikirov@mail.ru
Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум, ҳурматли электр энергия соҳасида хизмат бурчларини адо этувчи ходимлар! Мани исмим Алиева Сарвиноз Бахтиёр қизи, 1994 йил Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилганман, 2012–2016 йиллар мобайнида Тошкент давлат техника университетининг элект энергетика факультетини тугатганман. Инглиз ва рус тилларида бемалол, равон гаплаша оламан. Турмуш ўртоғим алоқа соҳасида Тошкентда ишлайдилар. Ман ҳам ишлаш ниятида сизларга мурожаат йўлламоқдаман. Олган билимларимни амалиётда синаб кўриб, юракдан давлат учун ишлаш ниятим бор. Фарзандларим боғчага боради.
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Сарвиноз Бахтиёр қизи! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди.
Мурожаатингизга жавоб ўрнида, энг аввало сизга шуни маълум қилишимиз лозимки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг kadr_nes@mail.ru; info@uzbekistonmet.uz электрон почталари орқали тегишли ҳужжатларингизни, қайси бўш иш ўрнига ишга кириш учун юбораётганингизни белгилаб (шу бўш иш ўрнига ишга қабул қилиш учун қўйилган талабларга мувофиқ келишингизни билган ҳолда) юборган бўлсангиз, у албатта Ходимлар билан ишлаш бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади.
Маълумот ўрнида: «Онлайн резюме» https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume.
МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
Веб-сайт: uzbekistonmet.uz
Электрон почта: kadr_nes@mail.ru; info@uzbekistonmet.uz
Ходимлар билан ишлаш бошқармасидан мурожаат:
Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, номзодлар олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.
Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади.
Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.
Маълум бир бўш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар суҳбатга чақирилаётгани (санаси ва вақти) Акциядорлик жамиятининг расмий-веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилиб борилмоқда. Эътиборли бўлинг ва ижтимоий тармоқ саҳифаларимизга обуна бўлишни унутманг!
⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати