Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ёшлар Иттифоқи ташкилотининг етакчиси ташаббуси билан «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» видеомулоқоти ўтказилган, унда Жамият тасарруфидаги ҳудудий ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлар аъзолари ҳамда уларнинг етакчилари иштирок этишган эди.
Манба: http://uzbekistonmet.uz/uz
Manba: http://uzbekistonmet.uz/oz
Эндиликда бу анъана Жамият тасарруфидаги ҳудудий филиалларда ҳам давом эттирилмоқда. Мисол учун, яқинда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди.
Учрашувда филиал директори Жамият бошқарув раисининг биринчи ўринбосари билан ёш энергетиклар видеомулоқотида берилган топшириқлар, Жамият ёшларига берилаётган кенг имкониятлар ҳақида гапириб, келгусида давлат ва жамият тараққиётида, хусусан энергетика соҳаси ривожида ёшларнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этиши хусусидаги ўз мулоҳазаларини баён қилди.
Учрашувда, шу жумладан, ёш ходимларнинг касбий малакасини ошириш ҳамда бўш вақтларини самарали ўтказишни ташкил қилиш, шу билан бирга, спорт машғулотлари ва танловларини ташкил этиш, ёшлар ўртасида саводхонлик даражасини юксалтириш, китобхонликни кенг тарғиб этиш масалалари юзасидан бир қанча таклифлар билдирилиб, қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.
Тадбирда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сонли «Ўзбекистон Ёшлар иттифоқини моддий-техника базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувда берилган вазифаларини тизимли ташкил этиш мақсади, истиқболда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида сўз борди.
Президент қарорлари ва «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раисининг буйруғига мувофиқ ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва ёшларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими тубдан ислоҳ этиш ҳақида алоҳида таъкидланди.
Учрашув сўнггида «Сурхонларё МЭТ» филиали Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Умиджон Чориев ёшлар билан биргаликда йил давомида амалга ошириладиган ишлар ва истиқболдаги режалари билан ўртоқлашди. Бу каби учрашувлар камида бир ойда бир марта ўтказилиб турилиши филиал фаолияти учун фойдадан холи бўлмаслиги таклиф сифатида билдирди. Ёшлар етакчисининг таклифлари барча иштирокчилар томонидан маъқулланди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали директори томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Ёшлар ва спорт» куни деб белгиланиши қўллаб-қувватланди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти
Ёшлар Иттифоқи кенгаши
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Веб-саҳифа: uzbekistonmet.uz
Telegram: https://t.me/uzmetaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com
Twitter: https://twitter.com
Instagram: https://www.instagram.com