Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “Ўқишга қабул қачон?”
  • 08.07.2022
  • 302

Мурожаат эгаси: Ермекбаев Жанибек, Тошкент вилояти

Электрон почта: janibekermekbayev@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Ўқишга қабул қачон?

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Жанибек Ермекбаев! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

Мурожаатингизга жавоб ўрнида, энг аввало сизга шуни маълум қилишимиз лозимки, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади.

Ушбу саволингизга жавобни Сиз Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг https://www.edu.uz/uz расмий веб-сайтида кўрсатилган Ishonch telefoni: 1006 ёки Call markaz: 71-230-64-64  телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>