Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида” 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли қарорига асосан 2022 йил давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари иштирокида умумий лойиҳа қиймати 1 128,34 млн. долл. бўлган 8 та йирик инвестиция лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Юқорида келтирилган қарорга асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2022 йил январь-май ойлари давомида давлат ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан 5,7 млн. АҚШ доллари ҳисобида ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 5,7 млн. долл. (100,0 % га бажарилди) маблағ ўзлаштирилди.
✍️ Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати