Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Адашиб тўланган 60 400 000 сўм пулни бошқа электр таъминоти корхонасига тўлов сифатида қабул қилишингизни сўраймиз»
  • 07.05.2022
  • 346

Мурожаат эгаси: Дадажонов Ихтиёр Бахтиёрович

Электрон почта: info@bayanmedical.uz

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум. Бизнинг корхона Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси 160-уйда жойлашган. Электр энергиядан қарздорлигимиз вужудга келганлиги сабабли, 09.02.2022 йилда 126-сонли тўлов топшириқнома орқали адашиб Юнусобод тумани электр тармоқлари ўрнига, “Тошкент шаҳар электр тармоғи” АЖнинг 20231000050012695??75 ҳисоб рақамига 60 400 000 (олтмиш миллион тўрт юз минг) сўм ўтқазиб юборилган. Бизнинг ёзма мурожаатларимизга “Тошкент шаҳар электр тармоғи” АЖ томонидан ҳисоб рақамларга солиқ идоралари томонидан картотека 2 билан банд солинганлиги ва пулни қайтариш инкасса топшириқномаси орқали мумкинлиги тўғрисида жавоб хати юборилган. Юқоридагиларни инобатга олиб, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ ва Юнусобод тумани электр таъминоти корхонаси ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиш йўли билан, адашиб тўланган 60 400 000 сўм пулни биз томонимиздан Юнусобод тумани электр таъминоти корхонасига тўланган деб ҳисобланишига амалий ёрдам беришни сўраймиз.»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Ихтиёр Бахтиёрович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10548

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

Call centre: 1154

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>