Бўш иш ўринлари
Магистрал электр тармоқларини ривожлантириш учун юқори малакали менежер лавозимига танлов эълон қилинади
  • 29.04.2022
  • 327

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ (транспортировка оператори) юқори малакали мутахассисларни ишга қабул қилиш учун танлови номзодлар ўзи ҳақидаги маълумотлар (резюмелар)ни тақдим этиши сўралади.

“Ўзбекэнерго” АЖ 3 та алоҳида АЖларга бўлинганлигидан сўнг интеграцияланган электр энергетика компаниясининг (генерация, узатиш ва тарқатиш) бўлиниши натижасида Ўзбекистон ҳукумати “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбариятини қўллаб-қуватлаш мақсадида (электр энергиясини узатиш бўйича) халқаро экспертликка номзод изламоқда. Тавсия этилаётган экперт консультант менеджер лавозимига тайинланланиши кўзда тутилган..

Номзод бизнесни ташкил этишни ўз ичига олган ҳолда транспортировканинг самарали ташкил этилиши ва ишга туширишга ёрдам бериши, барча иқтисодий ва молиявий фаолиятни режалаштириш, амалга ошириш, бошқариш ва назорат қилишларига жавобгар бўлади.

Тавсия этилаётган лавозим учун минимал техник талабларни белгиловчи маълумот доирасида тақдим этиладиган техник топшириқлар батафсил баён қилинади.

2. Келтирилган лавозимга фақат юқори малакали мутахассислар муносиб кўрилади. Шахсий консультантларни танлаб олиш, тартиб-қоидаларида “Давлат харидлари йўриқномалари”ни билиши белгиланган.

3. Сизнинг тақдим этаётган маълумотингизда (резюмеда) танланган лавозимлар ва сиз тўғрингизда рус тилида батафсил маълумот бўлиши лозим.

4. Тавсия етилган вазифани бажариш учун зарур бўлган малака ва тажриба:

Малака ва кўникмалар:        

• Энергетика соҳасини билиши ҳамда иқтисодиёт ва молия ёки бизнес бошқаруви бўйича олий маълумот эга бўлиши;

• 15 йиллик иш тажрибаси, шу жумладан корпоратив молия ва иқтисодиёт соҳасида раҳбарлик лавозимларида камида 7 йиллик иш стажи;

• Инглиз, рус ва ўзбек тилларида бемалол гаплаша олиши.

Умумий профессионал тажриба:

• Бошқариш қобилияти, жамоавий мувофиқлаштириш ва мулоқот қобилиятлари;

• Ўзаро тушуниш ва ходимлар билан яхши меҳнат муносабатларини ўрнатиш қобилияти.

Махсус профессионал тажриба:

• Ўзбекистон молия ва энергетика соҳасини билиши лозимлиги;

• Электр энергияси тизимини, шу жумладан диспетчерлик ва электр энергиясини узатиш тўғрисида маълумотга эгалиги;

• Тегишли воситалар ва тизимларни сотиб олиш, амалга ошириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бир қатор йўналишларда иш тажрибасига эга бўлиши лозимлиги.

5. Ҳужжатлар электрон тарзда қабул қилинади: ҳужжатлар қуйидаги электрон почта манзилига юборилиши керак info@uzbekistonmet.uz

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари "AЖ суҳбат комиссияси

100084, Ўзбекистон, Тошкент, Осиё кўчаси, 42-уй.

7. Aхборот ва тушунтиришлар бериш бўйича қўшимча сўровлар юқорида кўрсатилган 7-бандга кўра муддати камида 3 кун олдин амалга оширилиши лозим:

"O'zbekiston milliy elektr tarmog'i"АЖ

Aлоқа учун шахс: жаноб Маннапов Ёдгор

Телефон: +998712366915

Факс: +998712085660

E-mail: info@uzbekistonmet.uz

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>