Келиб тушган мурожаатлар
Фуқаро мурожаатига жавоб: Акциядорлик жамиятида фойдаланилган трансформатор мойи ва рангли металл парчалари бўйича камомад ҳолатлари аниқланмаган
  • 12.04.2022
  • 301

Мамлакатимизда ҳар бир шахс давлат органларига, муассасаларига ва ташкилотларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бироқ, афсуски, орамизда ўз манфаатлари йўлида бошқалар устидан турли идораларга асоссиз ва ўз тасдиғини топмаган ҳолатлар бўйича аризалар билан мурожаат қилиш ҳолатлари ҳам юз бермоқда.

 

Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, “Дарғали” МФЙ, Дарғали қишлоғида яшовчи фуқаро Турдиев Журабек Атокулович 2021 йил 6 декабрда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг филиалларида мавжуд бўлган юқори кучланишли трансформаторлар ичидаги рангли металл парчалари ва фойдаланилган трансформатор мойларини фуқаро Ж.Турдиевга сотмасдан бошқа шахсларга сотилаётгани (!) ҳамда уларни сотиб юборган мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш (!) лозимлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилган эди.

 

Ж.Турдиев 2021 йил 14 декабрда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга қайта ариза билан мурожаат этиб, муқаддам ёзилган, яъни 2021 йил 6 декабрдаги аризасини Жамият филиали ходимлари билан тортишиб қолганлиги туфайли, жаҳл устида ариза ёзишга мажбур бўлганлигини кўрсатиб, аввалги аризасини ўрганмасдан (!) оқибатсиз қолдирилишини сўраганди.

Сўнгра, 2022 йил 3 ва 7 февраль саналарида Ж.Турдиев “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга такроран ёзган аризасида 2021 йил 6 декабрдаги аризасида кўрсатилган важларни қонуний ўрганишни сўраб мурожаат қилди.

Фуқаро Ж.Турдиевнинг аризасида кўрсатилган важлар 2022 йил 9 февраль куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг масъул шахслари томонидан ўрганилганида, фойдаланилган трансформатор мойи ва рангли металл парчалари бўйича камомад ҳолатлари аниқланмади.

Бу ҳақда аризачи Ж.Турдиевга ёзма равишда маълум қилинди ҳамда юқори кучланишли трансформаторлар ичидаги рангли металл парчалари ва фойдаланилган трансформатор мойлари белгиланган тартибда, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида, қонунда белгиланган жойга топширилиши тушунтирилди. Шунингдек, 2022 йил 6 апрель куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ мансабдор шахслари томонидан Ж.Турдиев иштирокидаги шахсий қабул ўтказилиб, унга аризасида назарда тутилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганлиги бўйича тушунтириш берилди.

Шахсий қабул жараёнида Ж.Турдиев дастлабки аризасида кўрсатилган талаблари бажарилмаган тақдирда, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ва масъул шахслари обрўсини тўкиш мақсадида ижтимоий тармоқларда видеороликлар жойлаштиришини айтиб таҳдид қилди. 

Ж.Турдиев 2022 йил 11 апрель куни facebook.com ижтимоий тармоғига ҳали ўз исботини топмаган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига видеомурожаатини жойлаштирди.

https://www.facebook.com/profile.php?id=100052043919437

Амалдаги қонунчиликка кўра ҳар бир шахс туҳмат учун жавобгарлик мавжудлигини билиши шарт!

Яна шуни алоҳида таъкидлаймизки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти барча ваколатли органлар учун очиқ. Акциядорлик жамияти фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш учун зарур бўлган, қонунчиликда назарда тутилган барча талаблар ижро этиб келинмоқда.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ходимлари томонидан қонун бузилиш ҳолатлари юз берганда юридик ва жисмоний шахслар қуйидаги электрон манзилларимизга мурожаат қилишлари мумкин:

Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz   

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz    

Call sentry рақами +998 (55) 500-5545

ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати учун махсус телефон рақами: +998 71-208-56-46

Веб-саҳифа http://uzbekistonmet.uz/

 Telegram http://t.me/uzmetaxborotxizmati

Facebook https://www.facebook.com/

Instagram https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

Twitter https://twitter.com/uzbekistonme

Utube https://utube.uz/ru/users/7208

Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>