Мурожаат эгаси: Қурбанбаев Далибай Умбетбаевич
Электрон почта: dali022086_@gmai.com
Мурожаат мазмуни: «Нукус шаҳридаги 41-МПЖ (МФЙ) 2021 йили “Обод маҳалла” дастурига киритилганди. Кўчаларни ёритиш ишлари олиб борилди. Ҳудудда жойлашган Шахаман кўчасида электр тўсинларига (столба) “свет” ўрнатиш тўлиқ бажарилмасдан қолиб кетди. Сабаб, столба ўрнатиш лозим бўлган жойга газ қувури кўчанинг ўртасидан ўтиб, электр устуни қўйиш техникалари (юк кўтариш мошинаси) кира олмагани. Шу масалада электр устунлари ўрнатиб, Шахаман кўчасига тўлиқ ёриткичлар ўрнатишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Қурбанбаев Далибай, Нукус шаҳар, 41-Шахаман кўчаси, 25-уй турғуни.»
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Далибай Умбетбаевич, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизмати ҳамда Нукус шаҳар ҳокимиятига (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига) йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79
Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10548
“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши — Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳукумат портали: http://karakalpakstan.uz/uz
‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
• het.uz – расмий веб-сайти
• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
• Call centre: 1154
Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати