Эълонлар
“125 км узунликдаги 500 кВли Саримой - Жонкелди юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳаси
  • 16.03.2022
  • 444

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 февралдаги ПҚ-5001-сонли қарори “Бухоро вилоятининг Пешку туманида қуввати 300-500 МВТ бўлган шамол электр станциясини қуриш” ва 2021 йил 23 февралдаги ПҚ-5003-сонли қарори “Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 500 МВТ бўлган шамол электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги карорларга асосан амалга оширилади.

Экологик ва ижтимоий таъсирни баҳолаш (EITB): I – Нотехник ҳисобот

Ушбу лойиҳа 500 МВт қувватга эга шамол электр станцияларини ташқи электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ва табиий газдан фойдаланишни камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

✍️ Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>