Мурожаат эгаси: Илҳом Қаршибоев
Электрон почта: ilxomqarshibayev@gmail.com
Мурожаат мазмуни: «Мен Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшайман.Электр ҳисоблагич учун “РЕС”дан техник шартнома олиб, тўловни амалга оширдим. 15 кун бўлмоқдаки, ҳали дарак йўқ. “Республикадан электр ҳисоблагич келмаяпти”, дейишмоқда. Қачонгача кутиш мумкин? Август ойидан бери мурожаат қиламан, “Келса айтамиз, шартнома қиласиз”, деб чўзиб келишмоқда. Ечими борми бу масаланинг?»
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Илҳом Қаршибоев, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг “Мурожаатлар” рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79
Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10548
“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23
‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
• het.uz – расмий веб-сайти
• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
• Call centre: 1154
Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати