Мурожаат эгаси: Эрниязов Сарварбeк Бахтиёрович
Электрон почта: sarvarjon007@gmail.com
Мурожаат мазмуни: «Ассалом алайкум, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, «Кончилар» маҳалласидан мурожаат йўллаяпман. Энергетиклар номлаши бўйича 5-фидер, яъни қанча токни узса арзийдиган, қанча кўп ўйнатса кўтарадиган линиядан муаммони яна кўтариб чиқяпман. Гарчи фойдаси бўлмаса ҳам.
Сариосиёдаги 5-фидер энг катта линия бу. Бизнинг маҳалла ҳам шу фидерда. Линия катта бўлгандан кейин муаммо ҳам шунга яраша... Маҳалладан 100 метр юқоридаги Шарғуннинг бошқа кўчалари электр бор, уларда ток деярли ўчмайди. Айнан бизда ток йўқ пайти уларда бор, умуман ўчмайди.
Ҳурматли маъсуллар, бу йиллар давомида йиғилган муаммога ҳеч ким эътибор бермайди, лекин жон-жондан ўтиб кетди-ку — айнан бизнинг маҳаллада ток ўчиши ёки сифатсиз узатилиши! Баъзан шунақанги ўчиб ёнаверадики (тез-тез), уйдаги жиҳозлар куйиб қолмасмикан, деб хавотирга тушамиз.
Тушуниб турибман, яна “шаблон” жавоб берасизлар... Мурожаат ҳам фойдасиз, ёпиб ташлайсизлар. Лекин инсоф қилинглар, муаммони яшириш билан ҳал қилиб бўлмайди! Уни бартараф этиш керак. Бизнинг маҳаллани 5-фидердан ажратиб, барқарор электр таъминоти келадиган линия қилиб беринглар!
Бу муаммо аниқ-тиниқ, шу 5-фидер муаммоси! Чунки бизда ток бўлмаган пайт Сариосиё бўйича қариндошларга телефон қилиб чиқамиз, ҳаммасида ток бўлади. Мисол учун, 5 февраль куни шом пайтидан кейин деярли 2 соат электр бўлмади. Кейин Сариосиё диспетчерига қўнғироқ қилдик, доимгидай банд бўлади ёки босиб қўяверади-да, барака топгур, ойлигинг ҳалолинг бўлсин, халқ билан гапиргиси ҳам келмайди ёки берадиган жавоби йўқ. 1154 га қўнғироқ қиламан, камида 20 минутдан кейин кўтаради. “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” оператори мени таниб қолган, “Яна шунақа вазият, “свет” йўқ”, десам, “Туманингизга қўнғироқ қилинг”, дейди.
Ҳадеб мурожаат қилиш менинг “касбим” эмас, ёки кимнидур вақтини олиш дардида эмасман, реал мавжуд ва йиллар давомида ҳал бўлмаётган мумаммо бу! Илтимос, атрофлича ўрганиб чиқинг. Жудаям жондан ўтиб кетгани учун мурожаатга мажбур бўлдим. Фойдаси бўлмас ҳам барибир инсон умид қиларкан, гапда қоп-қоп вадалар, балким амалда ҳам бўлар, деб. Мурожаатга жавобни электрон қилиб юборсангиз ҳам бўлади, жавоб бермасангиз ҳам бўлади. Лекин уйга одамлар келиб, расмга тушайлик, ташаккурнома ёзиб беринг, деб безовта қилишмасин, илтимос.
Мен шунчаки йиллар давомидаги муаммони яна бир бор кўтариб чиқдим, холос. Илтимос, маҳаллани фидерини ўзгартиринг ёки Шарғунни юқори маҳаллари билан бир хил линия қилиб беринг. «Кончилар» маҳалласида ҳам қонунга бўйсунувчи, солиқ тўловчи Ўзбекистон фуқаролари яшайди! ҚОНУН ЁКИ ИМКОНИЯТ РEСУРСЛАРИ ҲАММА УЧУН БАРОБАР!»
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Сарварбeк Бахтиёрович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79
Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10548
“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23
‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
• het.uz – расмий веб-сайти
• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
• Call centre: 1154
• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
Батафсил: Сурхондарё вилояти
Номи: «Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ
Ф.И.О.: Шамсиддинов Маъруфжон Қурбонович
Телефон: (0 376) 224-10-55
Факс: (0 376) 221-74-25
Электронная почта: 1722000@surxonet.uz
Веб-сайт: surxonet.uz
Қабул кунлари: Чоршанба 15:00 дан 18:00 гача
Манзил: 190100, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ҳаким Ат-Термизий кўчаси, 10-уй.
Мурожаатчига қўшимча маълумот: Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда, энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида ўрнатилган автоматика режими туфайли, электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий жараён ҳисобланади ва унинг олдини олиш учун ҳозирда паст ва юқори кучланишли электр тармоқларида, подстанцияларда таъмирлаш-созлаш, модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, электр таъминотидаги узилишларга кўпинча хонадоннинг ўзидаги ёки кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи ширкат тасарруфидаги электр қурилмаларидаги носозликлар сабаб бўлади. Шу билан бирга, маҳаллада олиб борилаётган қурилиш ишларида хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилмаслик оқибатида ҳам электр таъминоти тармоқлари шикаст етказилиши, сўнгра уни бартараф этиш учун маълум бир вақт (хавфсизлик техникаси талабларига кўра) истеъмолчилар тармоқдан узилиб туриши мумкин.
Бу ҳақда батафсил маълумотларни қуйидаги ҳаволалардан олишигиз мумкин: ЭНЕРГОТИЗИМДА МУВОЗАНАТНИ САҚЛАШ — КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАС УСТУВОР ВАЗИФА: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717
САВОЛ-ЖАВОБ — истеъмолчилар, журналист ва блогерлар диққатига қўшимча маълумотлар: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8935
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати