Келиб тушган мурожаатлар
МУРОЖААТ МАЗМУНИ: «Ўрнатилган «ақлли ҳисоблагич»ни қандай текширтирсам бўлади?»
  • 16.01.2020
  • 1104

     МУРОЖААТ МАЗМУНИ: Ассалому алайкум! Мен Нукусдан Бердиев Махсут бўламан. Бизнинг уйга 2019 йил 19 сентябрь куни «ақлли ҳисоблагич» ўрнатишди. Ўрнатилганидан сўнг 2020 йил 12 январгача 1600 кВт•соат электр ишлатибмиз. Ҳисобласам, ойига ўртача 400 кВт•соатга тўғри келаяпти. Битта хонадонга 400 кВт•соат дегани бу жуда кўп эмасми?! Шу «ақлли ҳисоблагич»ни қандай текширтирсам бўлади? Тўғри ҳисоблаяптими ўзи?

     МУРОЖААТГА ЖАВОБ: Ҳурматли истеъмолчи Бердиев Махсут! Сизнинг uzbekistonmet.uz сайтига расмий мурожаатингиз «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати томонидан маълумот ўрнида қабул қилинди. Маълум қиламизки, Сиз томонингиздан сўралган масала Жамиятимизга турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ваколатлари доирасида.

     Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти юқори кучланишли электр энергиясини транспортировка қилиш, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

     Шу билан бирга, Сизга шуни маълум қиламизки, мурожаатингиз мазмуни «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти масъул ходимларига юборилди ва тез орада мурожаатингиз юзасидан тегишли муносабат билдирилади.

     Бундан ташқари, Сиз «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизматининг расмий телеграм канали: https://t.me/hetmuloqot  (Телеграм: @hetmuloqot, @HET_admin;  Facebook: Hududiy elektr tarmoqlari) ва веб-сайти: http://www.het.uz/oz орқали ушбу саволингизга жавоб топишингиз мумкин. Ташкилот сайтида бу ҳақда батафсил маълумот ва видеолавҳалар берилган. Қисқа рақами: 1154. Мурожаат учун: +99871-202-50-55.

     Шунингдек, «Ҳудудий ЭТ» АЖ нинг расмий эълонларида: «...Ҳурматли истеъмолчилар, ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашилмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, шунингдек, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 71-233-01-28, 78-150-75-64 рақамларига ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз», дейилган.

 

 
Ҳурмат билан,

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>