Эълонлар
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6247-сон Фармонининг тегишли бандлари ижроси
  • 25.11.2021
  • 335

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги "Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сон Фармонининг 1-сонли Иловаси, 4-бандига мувофиқ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти мансабдор шахслар (бошқарув раиси, бошқарув раисининг ўринбосарлари, бошқарув раисининг ўринбосарларига тенглаштирилган маслаҳатчилар) томонидан амалга оширилган хизмат сафарлари ҳамда хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно) ҳар чоракда Очиқ маълумотлар порталига ҳамда Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтига юкланиб борилмоқда.

Эътиборингизга 2021 йил ҳисобот маълумотномасини тақдим этамиз:

1. “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2021 йил мобайнида хорижий меҳмонларни кутиб олиш учун қилинган харажатлари 141 127,80 минг сўмни ташкил этди. Жумладан, 1-чоракда 37 230,93 минг сўм, 2-чоракда 54 051,36 минг сўм, 3-чоракда 26 282,31 минг сўм ва 4-чоракда 23 563,20 минг сўмни ташкил этди.

2. “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2021 йил мобайнида мансабдор шахслар бошқарув раиси, бошқарув раисининг ўринбосарлари, бошқарув раисининг ўринбосарларига тенглаштирилган маслаҳатчилар) томонидан амалга оширилган хизмат сафарлари учун қилинган харажатлари 180 581, 32 минг сўмни ташкил этди. Жумладан, 1-чоракда 17 341, 07 минг сўм, 2-чоракда 106 754, 88 минг сўм, 3-чоракда 13 242, 79 минг сўм ва 4- чоракда 43 242, 57 минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, электр энергияни Республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишлари билан шуғулланади. Ўнлаб мамлакат ва халқаро молия ташкилотлари билан халқаро ҳамкорик ишлари йўлга қўйилган.

Бугунги кунда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида 14 та ҳудудий магистрал электр тармоқлари, энергетика тизими бўйича фаолият юритадиган Миллий диспетчерлик маркази, марказий реле ҳимояси ва автоматика хизмати, лойиҳалаштирувчи, қурилиш ва бошқа хизматлар кўрсатувчи функционал филиаллар мавжуд. Жамиятга қарашли 84 та подстанция ва 11 400 км дан ортиқ 220-500 кВли магистрал ҳаво электр узатиш линиялари мавжуд.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти марказий аппарати ва таркибидаги тузилма ҳамда филиалларда жами бўлиб 5000 нафарга яқин зиёд мутахассис-ходимлар меҳнат фаолияти олиб бормоқда.

 

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>