МҲХС
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2019–2020 йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди
  • 24.01.2022
  • 465

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Молиявий ҳисоботнинг Халқаро стандартларини жорий килиш бўлими 2019–2020 йиллар учун МҲХС талабларига мувофиқ тузилган консолидациялашган (жамланма) молиявий ҳисоботларни Халқаро аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича маълумот.

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2019–2020 йиллар учун “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари” талабларига мувофиқ тузилган консолидациялашган (жамланма) молиявий ҳисоботларини “big four” катта тўртликка кирувчи Халқаро аудиторлик компанияси “Ernst & Young” МЧЖ томонидан аудиторлик текшируви ўтказилди ва якунда “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари” талабларига мувофиқ тузилган консолидациялашган (жамланма) молиявий ҳисоботларга “Ижобий аудиторлик хулосаси”га эга бўлди.

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2019, 2020 ва 2021 йилги Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига мувофиқ тузиладиган консолидациялашган молиявий ҳисоботларини 2021 йил 31 март куни “Ernst & Young” МЧЖ билан тузилган шартномага мувофиқ Халқаро аудиторлик текшируви ўтказилди.

  Халқаро аудиторлик текширувини ўтказишда ҳамда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига мувофиқ тузиладиган консолидациялашган молиявий ҳисоботларини тузишга Халқаро тажрибага эга мутахассисларни жалб қилиш мақсадида “HLB Tashkent” МЧЖ билан 2021 йил 7 сентябр куни шартнома имзоланди.

  Бундан ташқари, 36-сонли “Активларнинг қадрсизланиши” Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти талабларига мувофиқ жамият активларини қадрсизланишга текшириш бўйича “KPMG Valuation and Consalting” МЧЖ билан 2021 йил 22 сентябрда шартнома имзоланди.

  Мазкур хулоса “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг молиявий фаолитига Халқаро даражада баҳо бериб, Акциядорлик жамиятининг келажакдаги ижтимоий-иқтисодий соҳаларига инвестицияларни жалб қилиш, Халқаро кредит рейтингларини олиш, акцияларини халқаро биржа бозорларига олиб чиқиш каби бир қатор афзалликларни тақдим этади.

  Шу билан бирга, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки каби Бутунжаҳон молиявий ташкилотларига электр-энергетика соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор лойиҳа ва стратегик келишувлар олдидан Акциядорлик жамиятининг молиявий ҳолати тўғрисида янада кенгроқ ва ишончлироқ маълумот олиш имкониятини беради.

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2021 йил учун консолидациялашган (жамланма) молиявий ҳисоботларни тузиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва, албатта, 2021 йил учун тузиладиган молиявий ҳисоботларни “Ernst & Young” МЧЖ Халқаро аудиторлик компанияси томонидан аудиторлик текшируви ўтказилгандан сўнг Халқаро кредит рейтинг ташкилотларига тақдим этилиши белгилаб олинди.

 

  ✍️ Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш бўлими

  Заключение Consolidated FS_JSC_NES_2020_signed

  Заклячения_Consolidated_financial_statements_NES_ENG_2020_with_audit

 

  https://kun.uz/81493260

  https://minenergy.uz/uz/news/view/1691

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>