Коррупцияга қарши курашиш
uzbekistonmet.uz: Акциядорлик жамиятида ISO-37001:2016 халқаро сертификатини олиш бўйича амалиётлар босқичи муҳокама этилди
  • 24.03.2021
  • 389

  Ёдингизда бўлса, 2021 йилнинг февраль ойида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ISO 9001 халқаро стандартининг сифат сертификатини олишга муваффақ бўлган эди.

  Бугун, 2021 йил 24 март куни Акциядорлик жамиятининг мажлислар залида “Cert International” халқаро компаниясининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ISO-37001:2016 халқаро сертификатини олиш бўйича амалиётлар босқичлари муҳокама этилди.

  Умуман олганда, Жамиятда ушбу стандартни жорий этишга тайёргарлик ишлари бундан аввалроқ бошлаб юборилганди. Айнан шу мақсадда Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг буйруғи ҳам қабул қилинган.

  Бугунги учрашувда “Cert International” компанияси вакили Ильдар Жавдатович Инелеевдан корхона мутасадди ходимлари ISO-37001:2016 халқаро сертификатининг аҳамияти ҳақида умумий маълумотларни олишди. Жамият фаолиятининг очиқлик ва шаффофлик принципларига риоя этиши, шунингдек, халқаро стандартни жорий этишда жамоада ҳамжиҳатлик талаб этилиши алоҳида эътироф этилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>