Коррупцияга қарши курашиш
«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА «КОРРУПЦИЯ — ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ» МАВЗУСИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
  • 07.11.2020
  • 420

  Европа тараққиёт ва тикланиш банки ҳамда Англиянинг «Good corporation» компанияси тавсиясига асосан «INVESTMENT AND СAPITAL MANAGEMENT» масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорлигида 2020 йилнинг октябрь ойидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг марказий бошқарув аппарати ҳамда ҳудудий филиалларида (Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида) «Коррупция — тараққиёт кушандаси» мавзусида семинар-тренинглар ўтказилиб келинмоқда. Карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилаётган мазкур туркум семинар-тренинг машғулотларида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида коррупцияга қарши курашиш усуллари ҳамда Жамиятнинг комплаенс-назорат тизими бўйича кўргазмали слайдлар ёрдамида маърузалар тингланмоқда.

 

  Аниқроқ айтадиган бўлсак, жойларда ўтказилаётган семинарларда Жамият томонидан коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, коррупция ва унга қарши курашиш бўйича 10 ортиқ халкаро талабларга жавоб берувчи ички ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти, Жамиятда жорий этилган комплаенс-назорат тизимининг афзалликлари тўғрисида ходимларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

  Умуман олганда, коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ёки жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис, унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири саналади.

 
Бугунги кунда коррупция билан боғлиқ турли хил сиёсий ва иқтисодий келишмовчиликлар тўғрисида деярли ҳар куни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали хабардор бўлмоқдамиз. Бундай хабарлар орқали дунё ҳамжамияти коррупциянинг мамлакатлар сиёсати, иқтисодиёти ва турмуш даражасига нақадар салбий таъсир етказаётганлигига гувоҳ бўлмоқда.

  2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни кучга киритилгани коррупцияга барҳам бериш учун тегишли ҳуқуқий асосларни яратиб берди. Мазкур қонун ижроси тўлиқ ва самарали таъминланиши учун бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам қабул қилинмоқда.

 

  Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2020 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари коррупцияга оид давлат ҳуқуқий сиёсати йўналишларини белгилаб берди.

 

  Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш ҳаракати бошланди, демак, ушбу иллатдан азият чекмаслик учун ҳаммамиз бир тан-у бир жон бўлиб, коррупцияга қарши курашишни кундалик вазифамизга айлантиришимиз лозим. Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади.

 

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида 2019 йил ва 2020 йилнинг 3 чорак якунлари бўйича коррупция ва унга қарши курашиш чора-тадбирлари юзасидан Европа тараққиёт ва тикланиш банки ва Англиянинг «Good corporation» компанияси ҳамкорлигида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

1-босқич: Жамиятда коррупция ва унга қарши курашиш бўйича махсус бўлим очилди;
2-босқич: Жамиятда коррупция ва унга қарши курашиш бўйича 10 ортиқ халқаро талабларга жавоб берадиган ички ҳужжатлар масъул мутахассислар томонидан ишлаб чиқилиб, Жамиятнинг ваколатли органлари томонидан тасдиқланди;
3-босқич: Жамиятда қабул қилинган корпоратив этика ва коррупцияга қарши тизим стандартлари тўғрисида ишчи-ходимлар семинар-тренинглар доирасида хабардор қилинди;

 
4-босқич:
-         Жамиятда коррупцион рискларни алоҳида иш жараёнлари доирасида таҳлил қилинди;
-         коррупцион риск юқори бўлиши билан боғлиқ эҳтимолий коррупцион риск ва лавозимлар рўйхатини шакллантирилди;
-         коррупция ва унга қарши курашиш хавфларнинг ҳар бирини минималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида йўл харитаси ишлаб чиқилди;
5-босқич: Жамият фаолиятида коррупцион рискларни баҳолашнинг махсус ишлаб чиқилган методологияси асосида коррупцион компонентнинг мавжудлиги учун битимларнинг ички текширувларини ўтказиш амалиёти жорий этилди;
6-босқич: чора-тадбирлар мажмуасининг тўртинчи босқичида кўрилаётган коррупция хатарларининг ҳар бирини минималлаштириш бўйича зарур чоралар амалга оширилмоқда ва уларнинг самарадорлиги таҳлил қилинмоқда.

 

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти compliance тизимида ходимлар томонидан қоидабузарликни хабар қилиш учун қуйидаги ишлар амалга оширилди:

•        Махсус ишоннч телефон рақамлари ажратилди;
•        Алоҳида электрон почта очилди;
•        Совғалар ва унга тенглаштирилган қимматбахо буюмларни рўйхатдан ўтказиш реестри шакллантирилди.

 

  Шундай экан, тегишли хулосалар қилишимиз, келажакни коррупциясиз биргаликда қуришимиз, бунинг учун, энг аввало, ўзимизни-ўзимиз тарбия қилишимиз, коррупциянинг ҳар қандай кўринишини бартараф қилиш учун биргаликда курашишимиз зарур. Зеро, коррупция — тараққиёт кушандаси.

  Юқорида таъкидланганидек, Европа тараққиёт ва тикланиш банки ҳамда Англиянинг «Good corporation» компанияси тавсиясига асосан 2020 йилнинг октябрь ойидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг марказий бошқарув аппарати ҳамда ҳудудий филиалларида «Коррупция — тараққиёт кушандаси» мавзусида семинар тренинглар ўтказилиб келинмоқда.

 

  Мисол учун, 2020 йилнинг 6 ноябрь куни коррупцияга карши курашиш бўйича «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари ўртасида семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

  Ушбу семинарда мамлакатимизда қонун устиворлиги таъминлашнинг институционал ва ҳуқуқий асослари шакллантирилганлиги, коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизими яратилганлиги ҳақида маърузалар тингланди.

  Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 3 январь куни «Коррупцияга карши кураш тўғрисида»ги қонун имзолангани ва бу ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

  Семинар йиғилишида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ҳам бу борада кўплаб амалий ишлар қилинаётганлиги, тараққиёт кушандаси бўлган иллатга қарши туриш учун муносиб меҳнат шароитлари, фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

  Нигора Абдуллаева, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Молиявий менежмент, бизнес этика ва шаффофлик бўлими бошлиғи

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati 

>