«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «220 кВ ли «Сирдарё иссиқлик электр станцияси»дан «Зафаробод» подстанциясигача электр узатиш линиясини қурилиши» ҳамда «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 500 кВ ли «Ғузор-Регар» (Л-507) электр узатиш линиясини тиклаш» лойиҳалари юзасидан лойиҳанинг бошланғич экологик баҳоси (IEE – Initial Environmental Examination) ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 5 календар кун мобайнида компания ва ташкилотлардан тижорий таклифларни қабул қилади.
ЭСЛАТМА: ушбу таклифлар лойиҳаларни экологик баҳолашга тегишли гувоҳномаси (лицензияси) бўлган юридик шахслардан қабул қилинади ва ушбу ташкилот мазкур масалаларда малакали, юқори иш фаолиятига эга бўлиши, шунингдек, Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) талаблари мос тарзда ер майдонларини ажратиш ва аҳолини кўчириш режасига (LARP – Land Acquisition and Resettlement Plan) мувофиқ талабларни инобатга олган ҳолда хулосага эга баҳолаш амалиётини тақдим этиши талаб этилади.
Мурожаат учун телефон: +998 71 2085648.
Mасъул ходим: Б.Н.Каримов.
E-mail: info@uzbekistonmet.uz; bax-s55@mail.ru