"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ " Energo-IT" филиали томонидан алоқа операторлари ва Интернет -провайдерларига йўналтирилган IP -транспорт ижараси хизматини (VLAN 10 Мбит / с дан 10 Гбит / с гача) тақдим этиш мақсадида Самарқанд — Бухоро ўртасида 10 Гбит/с тезликда оптик толали алоқа линиялари орқали транспорт телекоммуникация тармоғини яратиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирги вақтда юқоридаги IP -транспортга қизиққан потенциал шерикларнинг қисқа рўйхатини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.